ОЧЛ. "Бунёдкор" "Ал Завра"ни мағлуб этди ва кейинги босқчига йўл олди

Тошкентдаги "ЖАР" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Мурод Холмуҳаммедов, Ҳумоюн Муртозаев (дубль) ва Бобур Фарҳодовларнинг голига меҳмонлар сафида Аббос Қосим бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" мусобақанинг учинчи саралаш босқичига йўл олишди. Улар мазкур босқида БААнинг "Ал Айн" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув 28 январь куни Ал Айндаги "Ҳазза бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов, 9 пенальтидан (1:0), Ҳумоюн Муртозаев, 46 (2:0), Бобурбек Фарҳодов, 80 (3:0), Ҳумоюн Муртозаев, 85 (4:0), Аббос Қосим, 89 (4:1)

“Бунёдкор”: Абдумавлон Абдулжалилов, Суҳроб Ярашев (Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 74), Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Лутфулла Тўраев, Сардор Абдураимов, Суҳроб Иззатов (Бобур Фарҳодов, 76), Мурод Холмуҳаммедов, Селим Нурмурадов (Фарруҳ Икромов 35), Ҳумоюн Муртазоев.

Захирадагилар: Сарвар Каримов, Давронжон Эргашев, Баҳодир Пардаев, Ҳасан Йўлдошев.

“Ал Завра”: Жалол Ҳасан Ҳошим, Мустафо Муҳаммад, Муҳаммад Ридҳа (Нажм Ал Қурайши 62), Аҳмад Фозил, Муҳаннад Абдулраҳим, Ҳусайн Ал Саиди, Ал Ҳасан Ҳуайиб (Мустафо Маҳмуд, 80), Маҳди Комил, Соломон Уильямс, Аббос Қосим, Стиве Нзамбе (Аҳмад Жалол 62).

Захирадагилар: Фаҳад Толиб,  Али Раҳим Ал Аззави, Аъло Рад Ал Ҳамадони, Абдуллоҳ Абдуламир.

Огоҳлантиришлар: Стиве Нзамбе, 8, Жасур Жалолиддинов, 45, Суҳроб Иззатов, 76, Дилшод Аҳмадалиев, 86.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!