ОЧЛ. "Бунёдкор" кейинги босқичда ким билан ўйнайди?

Тошкентдаги "ЖАР" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Мурод Холмуҳаммедов, Ҳумоюн Муртозаев (дубль) ва Бобур Фарҳодовларнинг голига меҳмонлар сафида Аббос Қосим бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "қалдирғочлар" мусобақанинг учинчи саралаш босқичига йўл олишди. Улар мазкур босқида БААнинг "Ал Айн" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув 28 январь куни Ал Айндаги "Ҳазза бин Зайд" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ozodbek Sodikov
22/01/2020 16:18
Bunyodkorni oyni nima boldi