ОЧЛ. Мусобақанинг умумий жадвалида ким пешқадам? Ўзбек клубларидан биринчи ўринда... (фото)
Эртадан Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учрашувлари старт олади. SPORTS.uz сайти мусобақанинг умумий турнир жадвалини эътиборингизга ҳавола этади.
Унга кўра, биринчи поғонада Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси қайд этилди. Клуб умумий 162 баҳсда 281 очко тўплашга муваффақ бўлган.
Ўзбек жамоалари орасида эса "Пахтакор" етакчилик қилмоқда, умумий жадвалда 7-ўрин. "Шерлар" 114 учрашувда 163 очко йиғишга эришган. Жамоанинг энг яхши натижаси - ярим финал.
Қуйида умумий рўйхат билан танишишингиз мумкин. Унда клубларимизнинг тўплаган очколари, энг яхши натижалари ва умумжадвалда нечанчи поғонадан жой олгани ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Фикрлар