ОЧЛ. “Насаф” ҳозиргача Иордания жамоаларига ютқазмаган ёхуд илк тўқнашув олдидан превью (фото)

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси 18 сентябрь куни ОЧЛ гуруҳ босқичида ўз юришини бошлайди. Ушбу мавсумдаги илк рақиб Иорданиянинг “Ал-Фаисалий” жамоаси бўлади. "Насаф" матбуот хизмати ушбу баҳс олдидан превьюни тақдим этди. 

Ушбу рақиб ҳамюртларимиз учун бегона эмас. Қаршиликлар Иордания жамоаси билан 2011 йил ОФК кубоги ҳамда 2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш ўйинларида ўзаро рўбаро келган.

2011 йил ОФК Кубоги 1/8 финалида "аждарлар" Қаршида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ушбу беллашувда Лутфулла Тўраев ва Илҳом Шомуродовнинг голлари эвазига “Насаф” чорак финалга йўл олган. Меҳмонларнинг ягона голига Анас Ҳижаҳ муаллифлик қилган.

Ушбу жамоалар орадан етти йил ўтиб, 2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун курашган. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда қаршиликлар йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги жамоамизнинг голларига Игор Голбан, Бобир Абдихолиқов, Азизжон Ғаниев ва Драган Черан муаллифлик қилишган бўлса, Ясер Ал Равшдеҳ автогол эгасига айланган. Албан Меҳа амманликларнинг ягона жавоб голини киритган.

“Насаф” ҳозиргача Иордания жамоаларига ютқазмаган. Ишонамизки, бу яхши анъана давом эттирилади.

файнас

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
бек тв
14/09/2023 20:08
Ьундан кейинам ютказмеди иншааллох