ОЧЛ. "Насаф"ни бугун Саудия Арабистони клубига қарши баҳс кутиб турибди
Бугун Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида Саудия Арабистонинг "Аш-Шабаб" клубига қарши майдонга чиқади.
"Лочинлар" ушбу ўйинни Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган "Ал Жануб" стадионида ўтказади.
Рақиб Саудия Арабистони чемпионатида 40 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда бормоқда. Шунингдек, улар ОЧЛнинг "B" гуруҳида ўйнаб, 16 очко билан ўз квартетида 1-ўринни қўлга киритган.
Маълумот учун, ушбу учрашув 23:00'да старт олади.
Фикрлар