ОЧЛ. Неймар дебют голини урган ўйинда "Ал Ҳилол" 3 та гол фарқи билан ғалаба қозонди

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Нассажи" - "Ал Ҳилол" баҳси риёдликларнинг 0:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, 18-дақиқада Митрович ҳисобни очган бўлса, Неймар 58-дақиқада фарқни иккитага оширди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ал Шеҳри ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. 

Ушбу ғалабадан кейин "Ал Ҳилол" гуруҳда 1-ўринга чиқиб олди. "Нассажи" эса 3-поғонага жойлашди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!