ОЧЛ. "Пахтакор" мураббийи ва легионери матбуот анжуманида иштирок этди

Апрель ойида Саудия Арабистони мамлакати ОЧЛ гуруҳ босқичи учрашувларига мезбонлик қилади. Бугун 1-тур олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ҳамда легионери Олексей Ларин иштирок этди.

Славче Войнески: "Эртага бизни муҳим ва аҳамияти юқори ўйин кутмоқда. Рақибимиз кучли, уларни ўрганишга уриндик. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозонишга интиламиз. Ҳар бир жамоада мусобақа бошланишидан аваал имкониятлар тенг бўлади. Мураббийлар ўзлари ўйлаган ғояларни амалга оширишга интилишади. Енгил ўйинлар бўлмайди, чунки бу турнирда юқори савияли жамоалар жамланган. Биз ҳар бир беллашувга эътиборимизни қаратамиз. Жамоалар имкониятини бир хил баҳолайман".

Олексей Ларин: "Биз Чемпионлар Лигасида янги мавсумни бошлаяпмиз. Эрон клублари кучли жамоалар. Биз эртага ғалаба учун курашамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!