ОЧЛ. "Пахтакор" учинчи ўринга тушиб кетди
"Пахтакор" Қатарда "Ал Садд"га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Деярли параллель ("Пахтакор"нинг ўйинидан ярим соат илгари) тарзда кечган "Ал Аҳли" - "Персеполис" баҳсида эса саудияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Омар Ал Соманинг икки голига Шожа Ҳалилзода бир бор жавоб қайтарди. Шу тариқа "Ал Аҳли" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва Хорхе Фосатти шогирдлари турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олишди.
"Пахтакор"ни енгган "Ал Садд" эса 7 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. 5 очкоси бор "шерлар" эса 3-поғонадан жой олган.
Ўтган йилги финалчи - "Персеполис" аутсайдер мақомида бўлиб турибди (4-ўрин, 4 очко).
Фикрлар