ОЧЛ. "Пахтакор"нинг гуруҳдан чиқиш имконияти қандай? "Шерлар" нимага умид қилмоқда?

Бугун ОЧЛ гуруҳ босқичининг Ғарбий ҳудудида 5-тур ўйинларига старт берилади. Шу муносабат билан таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида "Пахтакор"нинг имкониятлари борасида маълумот берди. 

Ҳар бир гуруҳдан фақат битта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга чиқади - гуруҳ ғолиби.

Ғарбда бешта гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалардан фақат учтаси 1/8 финалга чиқади - энг яхши кўрсаткичлар (очколар, тўплар фарқи, киритилган голлар, сариқ ва қизил карточкалар учун очколар) бўйича.

Ҳозирда битта жамоа 1/8 босққич масаласини ҳал қилди.

"Aл-Ҳилол" (A гуруҳи)

Назарий жиҳатдан "Ал-Ҳилол" гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаши мумкин, аммо шундай бўлса ҳам кучли учликдан жой олади.

Табиийки, битта гуруҳда 1/8 финалга аниқ чиқа олмайдиган жамоа бор – “Истиқлол”. Бу гуруҳнинг яна бир жамоаси ("Шаржа") гуруҳда биринчи бўлиш имкониятини йўқотди, аммо иккинчи ўрин орқали 1/8 финалга чиқиши мумкин.

Яна учта жамоа "Шаржа" билан бир хил ҳолатда:

"Aл-Қува Aл-Жавия" ("Б" гуруҳи)
"Aҳал" ("С" гуруҳи)
"Пахтакор" ("Д" гуруҳи)

Aйни пайтда, “Б” гуруҳида иккинчи ўриндан паст бўлмаган жойни қўлга киритган, аммо 1/8 финалда иштирок этишини ҳали кафолатланмаган жамоа – Риёднинг “Aл-Шабаб” жамоаси бор. Бугун улар 1/8 финалнинг иккинчи иштирокчиси бўлишлари учун "Мумбай Сити" билан дуранг ўйнашлари кифоя.

"Пахтакор"га нима керак? Қолган иккала ўйинда ғалаба: бугун "Сепахон" ва сешанба куни "Aл-Таъавун". Шу билан бирга, "Ал-Дуҳаил" бугун "Ал-Таъавун"га ютқазмайди, деб умид қилиш керак. Aкс ҳолда, “Пахтакор”нинг иккита ғалабаси ҳам чемпионимизни гуруҳда учинчи ўринда қолдиради.

“Ал-Дуҳаил” агар “Ал-Таъавун”га ютқазмаса, “Пахтакор” қолган ҳар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонса, пойтахт клуби 9 очко билан гуруҳда иккинчи ўринга чиқиб олади ва бошқа гуруҳлардаги учрашувлар якунланишини кутади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
22/04/2022 15:02
Пахтакорни максади ЙУК! Факат ОЧЛ гурух боскичида иштирок этиш, хорижда уйнаш бахонасида халкни норози килиб маблагни узлаштириш, бутун халкни шарманда килиш оркали катта маблагни ейиш!
Жавобгарлик, маъсулият - 0 !!!
Бу латта уйинчилар хар бир маглубиятидан сунг халк олдида кизариб хисобот беришса, яхши булар эди! Маошни факат яхши натижа берсагина олиши керак!
Жабборов Ахмаджон
22/04/2022 14:35
Ҳайр ОЧЛ
&
Ашуров Бахтийор
22/04/2022 17:19
Кўрармизда. Омадини берсин!