ОЧЛ. Хавининг "Пахтакор" дарвозасига киритган голи турнинг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлик қилмоқда

CHERY AUTO

ОФК расмий сайти 4-тур доирасида бўлиб ўтган 16 баҳсда киритилган голлар орасидан энг чиройли тўрттасини танлаб олди ва турнинг энг чиройли голини аниқлаш борасида сўровнома ташкил этди.

Tecno

Эътиборлиси, улар орасидан "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Хавининг "Пахтакор" дарвозасига жарима тўпидан киритган голи ҳам жой олди.

Унга бу борада Себастьян Жовинко ("Ал Ҳилол"), Омар Ал Сома ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони) ва Рикардо Лопеслар ("Чонбук Моторс") рақиблик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчининг Тошкентдаги баҳсда Санжар Қувватов дарвозасига киритган тўпи ҳам 3-турнинг энг чиройли голи бўлиш учун даъвогарлик қилган, аммо сўровнома якунида эронлик Шожаи Ҳалилзода томонидан киритилган гол ғолиб бўлган эди.

 

Сўровномада иштирок этиш

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!