ОЧЛда бизга армон бўлаётган босқич жуфтликлари маълум
Хабарингиз бор, Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқич ўйинлари якунланди. Бир тур аввал "Локомотив"нинг плей-оффга чиқа олмаслиги аниқ бўлганди. Шу боис барча "Пахтакор"га умид кўзлари билан қаради. Аммо "шерлар" ҳам ҳамшаҳаридан ортиқ жойи йўқлигини кўрсатишди.
Яна ҳам ёмон томони шундаки, "Ал Васл" ўз майдонида "Ал Завраа"га 5:1 ҳисобида ятқазди. Бу эса Ироқ жамоаси ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Бироқ, уларнинг ғалабаси ўзбек клубларининг келаси мавсумлардаги квотасини 1+2дан 1+1га камайтирди. Мана буниси фожеа.
Энди фақатгина Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Шанхай СИПГ"нинг ўйинлари билан овунамиз.
Маълумот ўрнида, гуруҳ босқичидан ўрин олган битта беллашув қолган холос. Унда "Зоб Оҳан" Доҳада 29 май куни "Ал Наср"ни қабул қилади.
Нимчорак финал жуфтликлари:
"Зоб Оҳан" / "Ал Насср" - Ал Ваҳда
Ал Иттиҳод - "Зоб Оҳан" / "Ал Насср"
Aл Дуҳайл - Ал Садд
Ал Аҳли - Ал Ҳилол
Касима - Хиросима
Гуанчжоу Эвергранд - Шаньдун Лунэн
Урава - Ульсан
Шанхай СИПГ - Чонбук Моторс
Ғарб минтақасидаги 1/8 финалнинг биринчи ўйинлари 5-6 август, жавоб баҳслари 12-13 августда ўтказилса, шарқдаги илк беллашувлар 18-19 июнь, жавоб учрашувлари 25-26 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Фикрлар
OCHL biz uchun tugadi bildik.
Endi faqat negativ emas pozitiv maqolalar xam yozing.
Cho'kkan ko'ngilni battar tepkilagandan foyda yo'q.
Bu mavsum erta yakunlangan bo'lsa xam pozitiv momentlar ko'p bo'ldi.
-Paxtakorning saralashdan Negredo jamoasidan ishonchli o'tishi
-Xojiakbar Alijonovning porlab chiqishi
-Masharipovning "akrobatik" goli
-Bikmaevning jarimasi
-Xavining kelishi va OCHLdagi barcha gollarini aynan bizga urgani))
-AGMKning xalqaro debyuti.....
Yozaman desa te'ma ko'p,xadeb asabbuzar maqolalardan foyda yo'q.
Klublarimizni bori shu,shularni boricha yaxshi ko'ramiz,muxlislik qilamiz.
Klublarimizni maqtab xam turing iltimos.
Faqat uch to'rt kotta klublarga emas barcha klublarga aloxida yondoshib xar xafta bir klub xaqida reality-maqola tayyorlab tursela ma'qul ish bo'lardi dib o'yliman.
Nega ula guruxdan chiqishmiyotti?
Balki xamma gap qarg'ishda emas shunchaki maxorat yo'qligidadur?