Одатга кўра, Дембеле яна сафдан чиқди

Франциялик ҳужумкор футболчи Усмон Дембеле “Барселона”га ўтганидан бери жароҳатлар исканжасидан чиқа олмаяпти.

Бир неча бор шикастланиб, кўп ўйинларни ўтказиб юборган футболчи яна сафдан чиқди. Маълум бўлишича, 23 ёшли футболчинг ўнг оёғининг сон қисми шикастланган. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан кейин жароҳат даражаси ва даволаш муддати аниқланади.

Дембеле жорий мавсумда примерада 7 та учрашув ўтказиб, битта гол урган эди. Нархи деярли уч баробар пастлаб, 50 миллион еврога тушиб қолган Усмонга турли жамоалардан қизиқиш бор. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!