Одил Аҳмедов: "Биз улғайган пайтларда ҳам шу каби шароитлар яратилганида "Реал" клубида тўп сурган бўлардим"

Ўзбекистон U-23 –  Тожикистон U-23 терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик назорат учрашуви муносабати билан Бекобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов “Металлург” профессионал футбол қошида фаолият юритаётган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” болалар ва ўсмирлар футбол академияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўзбек футболи афсоналаридан бири, жаҳоннинг топ-клубларида фаолият юритган таниқли меҳмон даставвал академия футбол майдонлари жойлашган ҳудудда бўлди. ЎФА делегацияси аъзоларида Сирдарё соҳилида жойлашган ҳамда қисқа фурсат ичида академия муассислари кўмагида қуриб фойдаланишга топширилган сунъий ва табиий қопламали футбол майдонлари, футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари билан танишишди. Шунингдек, айни пайтда барпо этилаётган янги, табиий футбол майдони, машғулот ўтказиш майдончаларидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечиришди.

ахмедов3_1

Шундан сўнг Одил Аҳмедов бошчилигидаги делегация аъзолари “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўқув биносига ташриф буюрди. Ўзбекистон металлургия комбинати АЖ бошқаруви раиси Р.Пирматов, академия директори А.Шарипов делегация аъзоларига академияни барпо этиш, улкан бунёдкорлик иши тарихи ҳақида маълумот беришди. Академияда тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар нуфузли меҳмонларда улкан таассурот қолдирди.

“Бизнинг давримизда бундай шароитлар бўлмаган. Ҳозирги авлодга ҳавас қиламан. Агар биз улғайган пайтларда ҳам шу каби имконият ва шароитлар яратиб берилганида, мен “Реал” (Мадрид) клубида тўп сурган бўлардим”, - деб ўқувчиларга ўз таассуротларини ўртоқлашди Одил Аҳмедов.

ахмедов2

Ўз навбатида академия тарбияланувчилари ўзбек футболи фахрийси билан анжуманлар залида уюштирилган учрашувда ўзларини қизиқтирган турли саволларига жавоб олишди. ЎФА вице-президенти академия тарбияланувчиларига қарата “бундай имкониятдан унумли фойдаланиш керак. Сизларнинг ўқишларингиз, билим олишларингиз, яшаш, ўзларинг севган касб – футболнинг сир асрорларини ўрганишларингиз учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган экан. Фақат ўз устларингда ишланглар. Изланишдан асло тўхтаманглар. Сизларнинг орангиздан ўзбек футболи шарафини халқаро майдонларда, жаҳон чемпионатларида ҳимоя этувчи футболчилар етишиб чиқишига ишонаман. Бунинг учун фақат ишлаш, меҳнат қилиш зарур. Бугун катта футболгача бўлган қисқа фурсат ичида таъмил тошини қўйиб олишларинг зарур. Ёшликда олинган билим сизларга бир умр асқотади. Малакали мураббийлардан футбол маҳоратларингизни ошириб бориш баробарида бошқа фанларни ҳам чуқур ўзлаштириб боринглар. Айниқса, академияда хориж тилларини ўрганиш учун катта имкониятлар яратиб берилибди. Бу сизнинг бахтингиз, ундан албатта фойдаланишингиз керак” дея мурожаат этди.

Учрашув сўнггида Ўзбекистон металлургия комбинати АЖ бошқаруви раиси, “Металлург” ПФК президенти Р.Пирматов ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедовга академия номидан эсдалик совғасини топширди. Ўз навбатида юртимиз футболи афсонаси “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” болалар ва ўсмирлар футбол академияси эсдаликлар китобига ўз тассуротларини ёзиб қолдирди.

“Металлург” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
26/05/2022 16:29
Odil uzi nimaga ertashi fudboldan ketding. yoshlarga uz tajribangdan ulashsang bularmidi. lekin Odil man ochigi sandan umidim katta edi. Jeparov Kapatzi Aziz Haydarov. Mirjalol Qosimov. kabi san ham. kuproq uynaysan deb uylovdim lekin san forma bula turib. ketding.
26/05/2022 17:57
Одилни футболда эришганлари Косимов, Жепаров ларникидан анча камрок. Бошка уйинчилар футболчиликни ташлаб, мураббийликка утган булса, Одил хатто сардорликни хам эплолмаса хам, вице-президент булиб утирволди. Уни хам эплолмаяпди
Aziz Yuldashev
26/05/2022 16:08
Сал ошириб юборибсиз Одилбой.
Лекин ўшанда Бунёдкорга ўтмагансиз Пахтакорни деб, хурматингиз баланд ошна.
&
salahidin
28/05/2022 10:57
Узбек футболида хеч нарса килолмадинг
Baxil Alihuja
26/05/2022 18:13
Эх Одил! Реалга утиш орзуинг экан, шу орзуни хозирги авлодга яратиш учун нима килаяпсан??? Яратишни эплолмасанг, уз виждонинг билан эпловчиларга бушат! яратиш учун йулбошчилик кобилияти керак. Сенда бу ЙУК-ку?
Baxil Alihuja
26/05/2022 18:10
Одилда лидерлик кобилияти умуман ЙУК! Узбек футболи рахбарларидан бири Одилдек бушанг, тажрибасиз шахс кулига тушгани жуда хам ачинарли!!! Хатто унга тажрибали мутахассислар муаммони тушунтиргани билан узини бушанглиги туфайли у хеч нима килолмайди!
Baxil Alihuja
26/05/2022 18:07
Хар бир инсон 2хил булади. Ижрочи ёки лидер(йулбошчи). Футболчилар хам шундай ижрочи ва лидер. Одил ижрочи сифатида ёмон эмас. Лекин ижрочиликда Миржалол ака, Жепаров, Гейнрихлардан ошиб кетолмаган. Лидерликда эса бутунлай ковун туширган. Сардор сифатида уз жамоадошларига вазифани таксимлолмаган, талаб килолмаган уйинчи бир юмалаб вице-президент булволди. Сардорликни эплолмаган мураббийликни хам эплолмасди. Вице-президентликни гапирмаса хам булади.