Одил Аҳмедов: Бу умидли футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг олдини олади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов U-21 чемпионати ҳақида фикр билдирди.
— Ўйлашимча, U-21 чемпионати доирасидаги ўйинларни асосий таркиб иштирокидаги учрашувлардан бир кун кейин ўтказишнинг фойдали томонлари жуда кўп. Ҳозир улардан учтасини санаб бераман.
Биринчидан, жамоанинг асосий таркибидан жой ололмаган футболчи эртасига U-21 чемпионатида ўйнаши мумкин. Бу умидли футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг олдини олади.
Иккинчидан, агар клубнинг U-21 жамоаси учун ажратилган майдон талаб даражасида бўлмаса, учрашув асосий стадионда ўтказилади.
Учинчидан, асосий таркиб мураббийлари энди бемалол U-21 чемпионати ўйинларини кузатишлари мумкин. Бунга қадар U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиб машғулотлари билан бир пайтга тўғри келиши кўпчиликка ноқулай эди.
Манба: pfl.uz
Фикрлар