Одил Аҳмедов бу йил "Шанхай СИПГ" билан шартномаси якунланганидан сўнг "Навбаҳор"га келадими? - Андрей Канчельскисдан жавоб
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис бир неча кун аввал Россиянинг “Спорт-Экспресс” нашрига интервью берди. Унда россиялик мураббий бу мавсум охирида Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби билан шартномаси якунланадиган Одил Аҳмедовни "лочинлар" сафига таклиф қилиш борасидаги саволга жавоб берди.
- Менда бир нафар Аҳмедов бор (Одилнинг укаси, “Навбаҳор” сардори Азимжон Аҳмедов назарда тутилмоқда). Унинг ёнига акасини ҳам олиб келишимни таклиф қиляпсизми? Буни вақт кўрсатади, - деди Канчельскис.
Фикрлар