Одил Аҳмедов: "Ницца"га ўтишим мумкин эди, аммо...

Фаолиятини Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида давом эттираётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Россиянинг Известия нашрига берган интервьюсида чин юртига кетишдан олдин унга Франциянинг “Ницца” клубидан ҳам таклифлар бўлганини айтди.

- Хитойга кетишингиздан олдин сизга Европадан, асосан Франциядан таклифлар бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бу ростми?

- Ҳа, тўғри. “Ницца”га ўтиш варианти ҳам бўлган. Аммо, “Шанхай”дан бўлган таклиф мени ҳам, қолаверса ўша пайтдаги жамоам - “Краснодар”ни ҳам тўлиқ қаноатлантирган эди. Шунинг учун мен фаолиятимни Хитойда давом эттиришни танлаганман.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2016 йилдан буён “Шанхай СИПГ” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
05/04/2019 15:24
Термада хеч канака каромат курсатгани йук,оддий бир уйинчи.