Одил Аҳмедовни Хитойда қойил қолдирган нарса нима?

Фаолиятини Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида давом эттираётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Россиянинг Известия нашрига берган интервьюсида чин юртида уни нима кўпроқ қойил қолдирганини айтди.

- Сизни Хитойда энг кўп нима қойил қолдирди?

- Хитойликларнинг ўзлари. Улар жуда ижобий ва доимо ёрдамга тайёр. Бу мамлакатда очиқкўнгил одамлар яшайди.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2016 йилдан буён “Шанхай СИПГ” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!