Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши ўзидан юз ўгирган мураббийни энг зўр деб билади
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши Самуэль Это’о дунёдаги кимни энг кучли мураббий деб ҳисоблашини айтди.
– Пепда “Сити” муваффақиятга эришиш учун барча имкониятлар етарли. У мен учун ҳар доим дунёдаги энг кучли мураббий бўлиб қолаверади. У ҳар доим қўл остидаги жамаосининг маълум услубда ўёнашини хоҳлайди ва буни Англияда ҳам жонрий этмоқчи.
Гвардиоланинг асосий кучи унинг ҳеч қачон ўз фикрини ўзгартирмаслигида. Унинг учун энг муҳими – техника ва характер. Бунга эса яна ниманидир қўша олмайман, – дейди футболчи Telefoot нашрига.
Қайд этиш жоиз, айни пайтда “Антальяспор” сафида тўп сураётган футболчи бир вақтлар айнан Гвардиола сабаб “Барселона”дан “Интер”га кўчиб ўтганди.
Фикрлар