Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси футболчи бўлишни хоҳлаётган Хабибни жамоа машғулотларида иштирок этишга чақирди
"Анжи" клуби бош директори Абсалутдин Агарагимов UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг футболчи бўлмоқчи экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Биз унга ҳали ҳеч нарса таклиф қилмадик, шунчаки ҳамма нарсани оммавий ахборот воситалари орқали ўқиймиз. У ўзини футболда синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақида эшитдик. Бунга ҳақи бор. У кучли руҳ ва катта истакка эга одам. У буни исботлади ва ҳар доим ўз мақсадига эришди. Аммо футбол бироз бошқача. Унинг қўлидан келадими, билмайман. У ҳаваскорлик даражасида ўйнашни яхши кўради, аммо буни профессионал билан таққослаш мумкин эмас.
Уни машғулотга таклиф қилишни ўйлаб кўрганмисиз? Биз бунга доим тайёрмиз. Бизнинг эшикларимиз унга очиқ. У бизнинг мухлисимиз, шунинг учун биз кутмоқдамиз”, - деди бош директор.
Фикрлар