Одил Аҳмедовнинг собиқ устози фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

Англияда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи – Чемпионшипда иштирок этувчи “Шеффилд Уэнсдей” клуби бош мураббийликка “Шанхай СИПГ” собиқ бош мураббийи Андре Виллаш-Боашни таклиф этмоқчи.

40 ёшли мутахассис ноябр ойида Хитой клубидан кетган эди ва январда “Дакар-2018” раллисида иштирок этмоқчи эди.

The Sun хабарига кўра, “Шеффилд” эгаси Жепхон Чансири португалиялик мутахассисни ралли якунига қадар кутишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!