Одил Ҳамробеков: "Насаф"га қарши мен учун ҳиссиётларга бой ўйин бўлади
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков "Насаф" билан бўладиган беллашувдан аввал клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Насаф" билан ўйин қизиқарли ўтади. Уларнинг икки ўйинини ҳам кўрдим. "Динамо" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсларда мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилишди. Ўйин услуби, комбинациялар уюштиришда фаол бўлишди. Ҳар бир ўйинчида собиқ жамоаси билан беллашувда ҳиссиётлар юзага келади. Бу жамоада узоқ йил фаолият олиб бордим. Мен учун ҳам ўзгача қизиқарли ва ҳиссиётга бой ўйин бўлади деб ўйлайман.
"Насаф" дастлабки турларда жуда яхши таассурот қолдирди. Жамоадан кўп футболчи кетган бўлишига қарамай, ёш футболчилар ўз ўйин услуби, ўзагини йўқотгани йўқ. Жамоа бу йил исталган клубга жиддий қаршилик кўрсатади ва мавсум якунида яхши натижага эришади.
"Пахтакор"га биринчи кунданоқ мослашиб кетдим. Чунки футболчиларнинг баъзилари билан терма жамоаларда, баъзилари билан "Насаф"да бирга ўйнаганман. Шу сабабли мослашиш жараёнида қийинчиликка дуч келмадим. Ҳамма билан жуда тез киришиб кетдим.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув 5 апрель, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади
Комментарии