"Одилов бундан ҳам яхши ўйнай олади, Ўзбекистондан таклиф бор" - "Химки" футболчиси
Россия премьер лигаси вакили – “Химки” шарафини ҳимоя қилаётган сербиялик 27 ёшли тажрибали ҳимоячи Неманья Анжелкович ушбу йилнинг ёзида “Акрон” клубидан ўтган бўлиб, 11 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та голли пасни узатди.
Нега ушбу ҳимоячи ҳақида тўхталяпмиз? Биздаги маълумотларга қараганда, “Химки”нинг мазкур футболчисига ўзимизнинг Суперлигадан қизиқишлар йўқ эмас. Қолаверса, у “Химки”да ҳамюртимиз Алишер Одилов билан бирга фаолият олиб борди.
Ҳозирда таътилда бўлган сербиялик Анжелкович билан Sports.uz мухбири алоқага чиқди ва қисқача суҳбат ўтказди.
- Неманья, адашмасам ўзбек матбуоти вакили сиз билан илк бор боғланмоқда-а?
- Ҳа, бу биринчи марта.
- “Химки” таркибида ҳаюмртимиз Алишер Одилов ҳам бор. Бироқ у ҳали асосий жамоада дебютини ўтказгани йўқ. У ҳақида фикрингиз қандай?
- У яхши футболчи. Ҳали ёш ва истиқболли. Умид қиламанки, у бундан ҳам яхшироқ даражада ўйнай олади.
- Бизнинг Суперлигамизда кўплаб сербиялик футболчилар тўп суришади. Уларни билсангиз керак? Масалан, кимлар билан яқин муносабатдасиз?
- У ерда Сербиядан кўп футболчилар бор. Масалан, Филип Ивановични яхши танийман ва биз дўстмиз. Шунингдек, Марушич, Роган, Цигер ва Йововични биламан.
- Неманья, сизга ўзбек клубларидан ҳам таклифлар бўлганми?
- Менда Ўзбекистондан таклиф бор, аммо ҳали бир қарорга келмадим.
- Умуман, Ўзбекистон чемпионати ҳақида нималарни биласиз?
- Кўп нарса билмайман, лекин имкон борича ўрганишга ҳаракат қиламан.
Фикрлар