ЎФА 16 йўналиш бўйича ишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, футболимиз савиясини янада ошириш, ёш авлод орасида футболни оммавийлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ислоҳотлар, чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
 
Шу билан бирга ислоҳотлар даврида Ўзбекистон футбол ассоциациясига фидоий, футболга меҳр қўйган, мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш учун ўз ҳалол меҳнати орқали ҳисса қўшиш истагида бўлган ўз ишининг мутахассисларини ЎФА таркибидаги қўмиталар раислигига таклиф қилади.
 
Жумладан, қуйида келтирилган қўмиталарга танлов асосида мутахассисларни қабул қилади:
 
- Молия кўмитаси
- Ички аудит қўмитаси
- Мусобақаларни ўтказиш бўйича  ташкилий қўмита
- Техник қўмита
- Ҳакамлик ва инспекторлик қўмитаси
- Юридик қўмита
- Болалар ва ўсмирлар қўмитаси ҳамда аёллар футболи, футзал бўйича қўмита  
- Спорт тиббиёт қўмитаси
- Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита 
- Оммавий ахборот воситалари бўйича қўмита
- Ҳаваскор футбол қўмитаси
- Мураббийлар  Кенгаши
- Экспертлар  Кенгаши
- Интизомий қўмита
- Этика қўмитаси
- Апелляция қўмитаси
 
Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни info@ufa.uz электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодлар  суҳбатга таклиф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!