ЎФА биринчи вице-президенти Эктор Купер ва Любинко Друлович билан учрашди

Йиғин давомида миллий терма жамоамиз Туркия, КХДР ва Сурияга қарши баҳс ўтказди. Олимпия терма жамоамиз эса мисрлик тенгдошлари билан иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Миллий терма жамоамиз Туркияга мағлуб бўлиб, КХРД ва Сурияни таслим этган бўлса, Олимпия терма жамоамиз ҳар икки ўйинда Миср терма жамоаси устидан ғалабага эришди.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Миллий ва Олимпия терма жамоаси мураббийлари билан учрашди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бериб ўтди.

Учрашув давомида мураббийлар штаби йиғин давомида амалга оширилган чора-тадбирлар ва ўтказилган ўртоқлик ўйинлари ҳақида ҳисобот топширишди. Шунингдек, келгуси мусобақаларга тайёргарлик режалари тақдим қилинди.

Умид Аҳмаджонов ўртоқлик ўйинларидаги ижобий натижалар билан мураббийларни табриклар экан, эндиликда натижани унутган ҳолда ишлашда давом этиш кераклигини, расмий ўйинларгача жамоани янада шакллантириш учун барча зарур ишларни амалга ошириш муҳимлигини айтиб ўтди. ЎФА томонидан бу борада керакли барча шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойида Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштирокини бошлайди. Олимпия терма жамоамиз эса келаси йилнинг январь ойида Тайланда бўладиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!