ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади

Яқиндагина Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимига тайинланган таниқли ҳакам Равшан Эрматов бугун 27 июнь — матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ушбу соҳада меҳнат қилаётган барча инсонларни табриклади.

“Ҳурматли Оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз дўстлар, ўзбек футболининг ҳақиқий жонкуярлари! Бугунги касб байрамингиз билан футбол оиласи номидан табриклайман. Футбол оламидаги янгиликларни мухлисларга холис, батафсил ҳамда аниқ тарзда етказиб беришда ОАВнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Ушбу масъулиятли касбингизни адо этишда сизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, иш-фаолиятингизда омад тилайман ва доим футболга бўлган меҳрингиз ана шундай баланд бўлишига тилакдошман”, - дейди Эрматов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
27/06/2019 10:59
Бу равшандан хам кӯнгил қолаяпди тотолизатирди тозалайдими десак авж олдирадиганга ӯхшайди баба ӯхшаганларни узбек фидболига аралаштириб