ЎФА бошчилигида Тошкент ФФ томонидан “Наврўз фестивали” ўтказилади
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бошчилигида Тошкент шаҳар футбол федерацияси Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафини ҳақиқий истеъдодли футболчилар билан тўлдириш мақсадида, 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали"ни ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2018 йил шакилланади ва 2019 йилнинг куз фаслида U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига киришади.

Мусобақа давомида ЎФА селекционерлари Қашқадарё ва Намангандаги истеъдодли футболчиларни терма жамоалар учун саралаб олишади. 
“Наврўз фестивали”да "Насаф" ва "Odil Junior" жамоалари пойтахт клубларига қарши баҳс олиб борадилар.

20 март. ЎФА.
"Пахтакор" - "Насаф"
"Odil Junior" - "Локомотив"

22 март. ЎФА.
"Odil Junior" - "Спартак"
"Бунёдкор" - "Насаф"

24 март. ЎФА.
"Пахтакор" - "Odil Junior"
"Локомотив" - "Насаф"