ЎФА: Эронга қарши 2 та ўртоқлик ўйинлари ўтказилади
"Осиё кубоги-2022" саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
18-27 август кунлари ташкил этиладиган йиғин доирасида аёллар терма жамоамиз Эрон вакилларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур учрашувлар 23 ва 26 август кунлари “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Мураббийлар штаби 10 кун давом этадиган ушбу йиғинга 23 нафар футболчини жалб этган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси сентабрь ойида юртимиз майдонларида ўтадиган Осиё кубоги саралаш баҳсларида Жанубий Корея ва Монголия вакиллари билан куч синашади.
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
23 август | 17:00
Ўзбекистон – Эрон
26 август | 17:00
Ўзбекистон – Эрон
Фикрлар