ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра "Арал" – "Дўстлик учрашувини бошқариб борган ҳакамга жиддий чоралар кўрилди

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” баҳси бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024-йил 15-майга қадар, яъни:

— Ўзбекистон Кубогидан 3 та тур;
— Суперлига баҳсларидан 4 та тур;
— Про лига баҳсларидан 6 та тур;
— Аёллар Олий лигасидан 8 та тур;
— У21 лигасидан 4 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!