ЎФA ҳамда “BMB Trade Group” ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Футбол Aссоциациясида ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва “BMB Trade Group” кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида ушбу компания томонидан мамлакатимизда футболни ривожлантириш, нуфузини ошириш, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар амалга ошириб келинаётгани эътироф этилди. Шунингдек, мазкур компания Европанинг бир неча жамоалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ўз навбатида, бу келажакда футболчи ва мураббийларимизнинг хорижда малака ошириши учун имкон яратиши ва уларнинг профессионал даражаси ошишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда халқаро футбол тадбирларини боргаликда ўтказиш имкониятлари муҳокама этилди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ўзбек футболини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.
Фикрлар