ЎФА майдони ҳар якшанба кунлари футбол фестиваллари учун берилади

Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарашли майдонда ҳар якшанба кунлари футбол фестиваллари бўлиб ўтади.

Бунгача ташкилот ёш болалар иштирокида футбол кунлари ташкил қилиб келаётган бўлиб, уларга ота-оналар, футбол мактаблари тарбияланувчиларининг яқинлари ташриф буюраётганди. Футбол кунларида болаларга совғалар улашилди, шунингдек, мусиқий чиқишлар ҳамда бошқа кўнгилочар тадбирлар ташкил этиб келинди.

Эндиликда бу анъана ҳар якшанба куни ўтиши режага киритилган. Бу каби фестивалларда ЎФА билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган ташкилотлар бемалол мурожаат билан чиқиши мумкин. Муҳими, дам олиш кунини болалар, уларнинг ота-оналари ва шунчаки ташриф буюрувчилар хуш кайфиятда ўтказиши ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришидир.

Якшанба кунлари ЎФА майдони атрофида егуликлар, ичимликлар ва ширинликлар сотилишини йўлга қўйиш мумкин бўлади. Тадбиркорлар бунда футбол фестивалининг янада чиройли бўлиши йўлида ЎФА биноси яқинида фаолият олиб бориши мумкин.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориш, футболчи истагида бўлган болалар ва умуман турли соҳа вакиллари ўртасида футбол фестиваллари доимий равишда ўтказиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!