ЎФА Осиё кубоги саралашини қабул қилиш бўйича ОФКга мурожаат йўллаган

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 2022 йилги Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар терма жамоамиз “Чиғатой” базасида 10-17 декабрь кунлари машғулот ўтказади.

Келаси йили сентябрь ойида бўлиб ўтадиган саралаш турнирини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ЎФА ОФКга мурожаат йўллаган. Саралаш баҳслари мезбон мамлакатлар номи ва қуръа ташлаш маросими келаси йили март-апрель ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мураббийлар штаби бу йил ҳисобидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинига 23 футболчини жалб этган.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:
1. Гуландон Бойматова
2. Зарина Саидова
3. Зухрахон Aбдураҳимова
4. Мадина Ҳикматова
5. Шодия Тошева
6. Мохира Жўрабоева
7. Юлдуз Ҳамдамова
8. Нозима Комолтоева
9. Юлдуз Набиева
10. Мадина Юсупова
11. Ўғилой Илашева
12. Ойбарчин Турғунова
13. Эзоза Шарипова
14. Мухлиса Мардиева
15. Сетора Такабоева
16. Дурдона Бахтиёрова
17. Гулчехра Эшмаматова
18. Мадина Воҳидова
19. Мафтуна Панжиева
20. Нилуфар Дадажанова
21. Дилдора Эргашева
22. Лианна Нарбекова
23. Гулзода Aмирова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!