ЎФА ўзбек футболидаги тарихий воқеликка тайёргарлик кўрмоқда
ЎФA Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими мутахассислари ҳамда ФИФAнинг ВAР бўйича масъул вакиллари айни кунларда ФИФA мутасаддилари билан "Ўзбекистон кубоги-2020" финал учрашувида ВAР тизимидан фойдаланиш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу учрашувда ВAР тизимидан фойдаланиш бўйича ФИФA ВAР платформасига зарур меъёрий ҳужжатларни юклаш ишлари олиб борилмоқда.
Видео ёрдамчи ҳакамлар (Видео Aссистант Реферее) бригадаси якуний тест сифатида эртага бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳамда “Пахтакор-W” вакиллари ўртасидаги ўртоқлик учрташувида фаолият олиб боради.
Ушбу ҳакамларнинг ўйин давомида кўрсатган натижалари ҳисоботи ФИФAга юборилади. Шундан сўнг, 18 декабрь куни ВAР тизимини расмий учрашувда ишга тушуриш бўйича ФИФA томонидан якуний қарор чиқарилади.
Агар финалда ВАР тизимидан фойдаланилса, бу - ўзбек футболида тарихий воқеага айланади. Сабаби бу тизим расмий учрашувда фойдаланилади. Авваллари тест режимида ишлатилганди.
Фикрлар