ЎФА техник директори ФИФА семинарида иштирок этмоқда
Айни пайтда Сингапурда ФИФАга аъзо футбол ассоциациялари техник директорлари учун семинар бўлиб ўтмоқда.
30 сентябрь санасидан эътиборан бошланган бу галги семинар 5 октябрь кунига қадар давом этиши кўзда тутилган. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси техник директори Шовкат Имамов ҳам иштирок этмоқда.
Семинар давомида аъзо футбол ассоциациялари иш фаолиятини ташкил этишда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатлар бўйича маърузалар олиб борилади. Қолаверса, техник директорлар учун ушбу соҳадаги сўнгги янгилик ва замонавий билимлар бўйича зарур кўникмалар тақдим этилади.
Фикрлар