ЎФА вакиллари Намангандаги стадион очилиш маросимида иштирок этишади
ЎФА биринчи вице-президенти Наманган шаҳридаги стадионнинг қайта фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказувчи стадион майсаси ЎзПФЛ талаблари даражасига келтирилди. Ундаги илк расмий учрашувни юз минглаб футбол мухлислари интизорлик билан кутишмоқда. 4 май куни “Навбаҳор” мана шу стадионда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан жой олган учрашув очилиш маросими нуқтаи назаридан кеч соат 19:00 да бошланади.
Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Андижондаги “Соғлом авлод”нинг қайта очилишида ҳам иштирок этганди. Бунгача эса у Сурхондарёга ташриф буюриб, “Сурхон” футбол клуби томонидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирганди.
Фикрлар