ЎФА вице-президенти маслаҳатчиси Тожикистондаги семинарда иштирок этди (фото)
ТФФ аъзолари, Олий лига клублари мутахассислари иштирокида "Футболдаги меҳнат шартномаси: футболчиларнинг агентлар билан ҳамкорлик қилиши ва уларни ҳимоя қилиш" мавзусида семинар ўтказилди. Унда футболчиларнинг ҳалқаро фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларни бартараф этиш, спорт арбитраж судларида мижозларни ҳимоя қилиш ҳақида сўз борди.
Жорий йилнинг 26 октябридан 17 ноябрига қадар Бразилияда ўсмирлар ўртасида (U-17) жаҳон чемпионати бўлиб ўтади ва унда қўшниларимиз Осиё вице-чемпиони сифатида иштирок этишади. Мазкур турнир олдидан ёш ва иқтидорли футболчиларни халқаро саҳнага олиб чиқиш ва бу борада юридик маслаҳатлар олиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Фикрлар