ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов эртага Андижон вилоятига ташриф буюради

Хабарингиз бор мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футболни янада ривожлантириш ҳамда уни янада оммалаштириш борасида сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциациясида бир қатор сезиларли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ҳусусан, ташкилот вице-президенти Умид Аҳмаджонов шаҳсан вилоятларга ташриф буюриб, бу борадаги ишлар билан танишмоқда. Даставвал 31 январь куни Умид Аҳмаджоновнинг Андижон вилоятига ташриф буюриши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик ЎФА президентининг ушбу вилоятга ташрифи номаълум муддатга қолдирилганди. 

Берилган маълумотларга кўра Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация эртага Андижонга ташриф буюради. ЎФА вице-президентининг ушбу вилоятга ташрифи тафсилотларини биринчи бўлиб SPORTS.uzда кузатинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!