ЎФАда ФИФA мутахассислари билан қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ФИФA техник департаменти бош мутахассиси Мишель Саблон ҳамда ФИФA ҳудудий консултанти Гайоз Дарсадзе билан учрашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

photo_2023-11-07_07-59-22

Учрашувда техник директорлар, мураббийларнинг замонавий футболда тутган ўрни, бу йўналишдаги замонавий тенденсиялар муҳокама қилинди. Оммавий ва профессионал футболни босқичма-босқич ривожлантиришга қаратилган “Grassroots” ва “Elite Youth” дастурларини юртимизда муваффақиятли амалга ошириш ҳақида сўз борди.

Томонлар келгусида Тошкент шаҳрида ФИФAнинг футбол мутахассислари учун малака ошириш марказини ташкил этиш таклифини илгари сурдилар. Бу ташаббуснинг ўзбек футболидаги сўнгги йиллардаги ривожланиш жараёнига ижобий таъсири эътироф этилди.

Бельгия футболидаги улкан ўсиш даврига сабаб бўлган дастурлар муаллифларидан бири Мишель Саблон ўз тажрибасидан келиб чиқиб, ривожланиш стратегияси ҳақида маълумот берди.

photo_2023-11-07_07-59-23

Шунингдек, ФИФA мутахассислари Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатида иштироки ва ёшларимизнинг истиқболини алоҳида эътироф этишди.

photo_2023-11-07_07-59-24

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!