ОФК бир қатор Осиё кубокларини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилди

ОФК Ижроия қўмитаси давом этаётган пандемия шароитида барча манфаатдор томонлар билан келишган ҳолда, бир қатор қарорларни қабул қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Индонезия ва Ўзбекистонда ўтадиган аёллар ўртасидаги U17 ва U20 Осиё кубоги баҳслари бекор қилинди. Бироқ ушбу мамлакатлар мазкур чемпионатларнинг 2024 йилги баҳсларига мезбонлик ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолади.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги 2022 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи саналари 13-25 сентябрдан номаълум муддатга қолдирилди.

Бундан ташқари, футзал бўйича аёллар ўртасидаги қитъа биринчилиги ҳамда U20 Осиё кубоги ҳам бекор қилинди.

Шу йили 13-24 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш баҳслари 2022 йил апрель ойига кўчирилди. Финал босқич учрашувлари эса 2022 йил 25 сентябрдан 20 октябрга қадар ўтказиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!