ОФК клублар рейтинги: Ўзбекистон Эронни ортда қолдириши мумкин. Бунинг учун "Насаф"...
Кеча “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонининг “Ал-Таъвун” клубини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу ғалабадан сўнг ОФК клублар рейтингида ўзгариш бўлди. Ғарбий минтақада 3-ўринда бораётган Ўзбекистон 2-ўриндаги Эрон билан фарқни қисқартирди.
Агар бугун “Насаф” гуруҳ босқичининг сўнгги турида Иордания клубига икки тўп фарқи билан мағлуб бўлмаса, Қарши нафақат 1/8 финалга чиқади, балки Ўзбекистон ОФК клублар рейтингида иккинчи поғонага қайтади. Агар “Насаф” дуранг ёки ғалаба қайд этса, бу Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги фарқни янада оширади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф”нинг ОЧЛдаги юришидан ташқари, “Сўғдиёна”нинг ОФК кубогида кўрсатадиган натижалари ҳам рейтингда Ўзбекистоннинг ўрнига яхшигина таъсир ўтказади.
Маълумот учун, Эрон клублари орасидан фақатгина “Фулад” плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.
Фикрлар