ОФК Кубоги. Норхоновнинг голи "Сўғдиёна"ни ҳудудлараро финал босқичига олиб чиқди

ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финал босқичида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Истерн" клубини қабул қилди. Беллашув вакилларимизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Беллашув тақдирини "бўрилар" ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновнинг 85-дақиқада киритган ягона голи ҳал этиб берди.

Шу тариқа, Бақоев шогирдлари ҳудудлараро босқич финалига йўлланмани қўлга киритмоқда. Ғалаба барчамизга муборак бўлсин!

Қуйида беллашувдан матнли трансляцияни ўқиш имкониятига эгасиз.

90+4. Учрашув якунланди. Ғалаба муборак бўлсин!

 

90+3. Тўпни рақиб оёқлари орасидан олиб ўтган Ҳасанов қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

90+2. Ҳисоб бизнинг фойдамизга, тўп ҳам вакилларимиз назорати остида бўлиб турибди.

90. Беллашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди.

88. Стадионга йиғилган мухлислар "бўрилар"ни тинмай қўллаб-қувватламоқда!

87. Голдан руҳланган вакилларимиз олдинга интилишни давом эттирмоқда.

85. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! НОРХООООНООООООВ!

Денисовнинг узатмасидан сўнг Шоҳруз Норхонов дарвозани ишғол этди!

84. Ғофуров йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидламоқда.

83. Қаҳрамоновнинг хавфли зарбасидан сўнг рақиб дарвозабони жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

81. Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

80. Жасур қанотдан оширган иккита тўпга ҳам "бўрилар"дан ҳеч ким зарба бера олмади.

79. Қанотдан оширилган тўпга Ғофуровдан олдин рақиб дарвозабони етиб келди.

77. Норхонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам баҳсни тўхтатди.

76. "Истерн" сафида ўзгариш. Чун Ансон ўрнига Чу Вай Кван ўйинга қўшилди.

75. Иккинчи қаватдан оширилаётган тўпларнинг аксариятини ҳимояга қайтаётган Бертомеу қайтармоқда.

74. Шаҳбоз Жўрабеков ўз ўрнини Ҳусниддин Ғофуровга бўшатиб берди.

72. Митрович тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Яхшиямки, Ҳасанов хавфни бартараф этди.

71. Сўнгги дақиқаларда "Истерн" футболчилари ҳам бироз фаоллашди.

69. Шоҳруздан яна бир зарба. Буниси анча кучсиз.

69. Норхоновнинг ўз услубидаги зарбаси бу сафар дарвозагача етиб бормади.

67. Виктор Бертомеу ўзининг илк зарбасини йўллади. Тўп анча ноаниқ кетди.

65. Чермель билан "девор" услубида комбинация уюштирган Шайкулов ҳужумни давом эттира олмади.

63. Ҳасановнинг узатмасидан кейин Жўрабеков тўпни тўхтата олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

61. Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

60. Шайкуловнинг олис масофадан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

60. "Истерн" футболчилари тўпни назорат қилишга ҳаракат қиляпти, бироқ футболчиларимиз прессингда яхши ҳаракат қилмоқда.

58. "Бўрилар" рақиб жарима майдони олдида штурм уюштирмоқда.

56. Бурчакдан оширилган тўпни вакилларимиз дарвозага йўллай олмади. Яна бир ҳужумни голсиз якунладик.

56. Жасур Ҳасановнинг хавфли зарбасини рақиб посбони қайтарди.

55. Бақоев иккита ўзгаришга қўл урди. Денисов ҳамда Маназаров майдонга тушди, улар Саломов ва Даниэль Насриддиновни алмаштирди.

54. Жарима майдони остонасида Норхоновга нисбатан қоида бузилди. Идеал нуқтада стандарт вазиятга эгамиз.

53. Меҳмонлар бироз "жёсткий" ўйнаяпти, бизникилар ҳали бошламади!

52. Зарба беришни пайсалга солган Қаҳрамонов якунда тўпни йўқотди.

51. Норхонов майдонча ичида йиқилди, ҳакам жим.

51. Ҳасанов жарима майдонига узатма амалга оширди, ҳимоячилар фаолроқ ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштирди.

49. Шоҳруздан яна бир уриниш. Буниси ҳам манзилга аниқ етиб бормаяпти.

47. Яна илк хавфли зарба бизда: Норхонов боши билан озгина ноаниқ зарба берди.

46. Иккинчи таймга старт берилди. Олға "бўрилар!"

46. Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

Биринчи тайм статистикаси қуйидагича кўриниш олган.

photo_2022-09-06_18-47-48

45+1. Дастлабки таймда ҳисоб очилмади, танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жавоҳир Қаҳрамоновдан жуда хавфли зарба, тўп тўсиндан бироз юқори баландликда майдонни тарк этди.

43. Стандартдан берилган зарба жонли девордан ўтмади.

42. Саломов жарима майдонига яқин ҳудудда йиқитилди. Тўғридан тўғри зарба бериш учун идеал нуқта.

41. Ҳакамнинг қарорлари стадионга йиғилганларнинг эътирозига сабаб бўляпти.

40. Ву Чун Минг томонидан берилган зарбани Милан Митрович ушлаб олди.

39. "Истерн" футболчилари хавфли қарши ҳужум уюштирди. Сун Минг Ҳимнинг зарбасидан сўнг тўп Колаковичдан майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.

37. Вакилларимизнинг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтди. Бироз омад етишмади.

photo_2022-09-06_18-15-49

36. Стандартдан етказиб берилган тўпни рақиб дарвозабони узоқлаштирди.

34. Гонгконгликларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ пас туфайли якунига етмай қолди.

33. Футболчилар ўзаро тортишиб қолди. Ҳакам вазиятга аралашиб, уларни оғзаки огоҳлантирди.

32. Ҳасанов берган ҳар икки пас жамоадошларига қадар етиб бормади.

31. Лука Чермель рақибидан катта тезликда ўтиб кетди ва тўпни жарима майдонига оширди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди.

30. Жиззахда ҳаво ҳарорати бироз иссиқ. Рефери футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

28. Тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига тегди, ҳакам қўл одатий ҳолатда деб топди ва ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

27. "Истерн" 8 киши бўлиб ҳимояланяпти, бу вакилларимизга анчагина катта қийинчилик туғдимоқда.

26. Норхонов тўпни ўзига бўйсундира олмади. Аммо ҳужум давом этмоқда...

24. Рақибнинг илк ҳужуми Маркос Гондранинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

22. Жарима майдони бурчагидан зарба берган Чермель супергол муаллифига айланиши мумкин эди, бироқ тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

21. Беллашув темпи бироз пасайди. "Бўрилар" рақиб мудофаасидаги ожиз нуқтани изламоқда.

19. Айни пайтга келиб ўйиннинг энг фаол футболчиси 39 ёшли Жасур Ҳасанов бўлиб турибди. Ундан 2 ёш кичик Роналду эса МЮ захирасида қолиб кетяпти!

18. Қаҳрамонов қанотдан тўпни узатди, ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

16. Лука Чермелнинг майдон марказидан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

14. Маълумот учун, мазкур беллашувда ВАР тизимидан фойдаланилмайди.

photo_2022-09-06_18-15-48_1

14. Аввалига Норхонов "акробатик" усулда зарба беришга уриниб кўрди, аммо у тўпга ета олмади. Саломовнинг уринишидан сўнг тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат бермоқда.

13. Тўлиқ устунлик жамоамиз тарафида бўлиб турибди. Фақат энди ҳужумларни хавфлироқ зарба билан якунлаш қолди.

12. Насриддинов хатога йўл қўйди. Ҳайрият, Шойқулов рақиб ҳужумини марказда тўхтатди.

11. Жасурнинг яқин бурчакка берган зарбаси ноаниқ кетди.

11. Хавфли вазиятга эгамиз. Тўп ёнида Ҳасанов.

10. Жарима майдонига ёриб кираётган Жўрабековни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Квун Чунг огоҳлантирилди.

9. Насриддиновга сариқ карточка кўрсатилди.

7. Майдон маркази бизникилар томонидан назорат қилинмоқда. Шу темпда давом этиш лозим.

6. Шаҳбознинг қанотдан берган паси ноаниқ кетди.

5. Минг Ҳим шериги узатган тўпга ета олмади. Митрович тўпни эгаллаб, жамоамиз ҳужумини бошлайди.

4. Насриддиновнинг узатмасига Жўрабеков ета олмади. Рақиб посбони тўпни эркин зарба билан ўйинга киритиб беради.

3. Чермель йўллаган зарбага аниқлик етишмади. Вакилларимиз илк дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.

2. Жарима майдонига оширилган тўпни Норхонов дарвозага йўллай олмади.

1. Учрашувга старт берилди! Олға "бўрилар!"

photo_2022-09-06_18-15-45

0. Жамоа сардорлари Ҳасанов ва Козубаев ҳакамлар иштирокида расмий жараённи ўтказиб олди. Старт учун барчаси тайёр!

0. Футболчилар майдонга тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
_Zverskiy_wolk_
06/09/2022 20:17
Ammo bugungi uchrashuv juda og'ir bo'ldi
Abbos Nosirov
06/09/2022 20:06
Жиззах футболчилари бироз чарчаганга ухшашади, яхшилаб дам олишсин.
араббаевич давлат
06/09/2022 19:58
Галаба муборак. Жиззахликлар табриклаймиз.