ОФК март ойида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган 4 учрашув ўтказилишини эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистоннинг ҳам ўйини борми?

ОФК март ойида ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи доирасида фақат 4 беллашув ўтказилишини эълон қилди. Аммо улар орасида 30 март куни ўтказилиши белгиланган Яман - Ўзбекистон учрашуви ўрин олмаган ва ушбу баҳс қолдирилган.

Ташқилот ЖЧ-2022 саралаш доирасида март ойида қуйидаги ўйинлар ўтказилилишини маълум қилди:

25 март

D гуруҳи. Саудия Арабистони - Яман

F гуруҳи. Тожикистон - Мўғулистон

30 март

В гуруҳи. Непал - Австралия

F гуруҳи. Мўғулистон - Япония

Қолган беллашувлар 31 майдан 15 июнга қадар ўтказилиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!