ОФК Осиё чемпионатининг энг чиройли голига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Ойбек Бозоровнинг голи ҳам бор

Хабарингиз бор жорий ой Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа давомида мухлислар кўплаб голларнинг гувоҳи бўлишди. ОФК расмий сайти эса қитъа биринчилигининг энг чиройли голига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Қувонарлиси, даъвогарлар орасида Ўзбекистон ОТЖ ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров ҳам бор.

Қуйидаги ҳавола орқали ҳамюртимизга овоз беришингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!