ОФК "Пахтакор" футболчисини жаримага тортди
ОФК тартиб-интизом қўмитаси Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалдан ўрин олган "Пахтакор"нинг "Истиқлол"га қарши ўйинининг якуни бўйича қарор қабул қилди.
Учрашувда ҳакам шаънига номақбул ҳатти-ҳаракат қилган «Пахтакор» клуби сардори Егор Кримец 5 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу маблағдан 1250 доллари уч ой ичида, қолган 3750 доллари 2 йил ичида тўланиши мумкин.
Фикрлар