ОФК қитъа миқёсидаги мусобақаларнинг янги саналарини эълон қилди

"Бугун Осиё Футбол Конфедерацияси Куала-Лумпурдаги бош қароргоҳда расмий йиғилиш ўтказди. Унда U-19 ва U-16 Осиё чемпионатларининг 2021 йил бошида ўтказилиши маълум қилинди.

Футзал бўйича БAA мезбонлигида ўтиши режалаштирилган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бекор қилинди.

Шунингдек, Қувайтда бўлиб ўтиши режалаштирилган Футзал бўйича Осиё чемпионати жорий йилнинг 2-13 декабр кунлари бўлиб ўтиши хабар қилинди.

Бундан ташқари, йиғилишда Осиё Чемпионлар Лигаси янги тақвими масаласида ҳам сўз борди. Унга кўра, шарқий минтақада учрашувлар 15 ноябрдан 13 декабргача бўлиб ўтади. Финал учрашуви эса битта учрашувдан иборат бўлган ҳолда ғарбий минтақада 19 декабрь куни бўлиб ўтади", - дейилади ташкилот расмий саҳифаси тақдим этган маълумотда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!