ОФК расмий сайти АГМК иштирокидаги ўйинни эътироф этди
ОФК расмий сайти Чемпионлар Лигасига доир қизиқарли маълумот ва мақолаларни тақдим этмоқда. Қитъа миқёсидаги биринчи манба бу сафар 2-турда эътиборга молик 5 та жиҳат ҳақида фикр юритди. Биз учун эътиборлиси, АГМКнинг "Истиқлол"га қарши ўйини ҳам энг муҳимлар қаторида эътироф этилди.
"Тарихий Марказий Осиё дербиси
АГМК ва "Истиқлол" пайшанба куни ўтказилган ОЧЛ илк туридан мамнун. Боиси, ўзбеклар 2019 йилги турнир ғолиби "Ал-Ҳилол"га қарши тарихий беллашувда дурангга эришди. Тожикистонликлар эса, "Шабаб Ал-Аҳли" билан ўйинда 1 очко олишга муваффақ бўлди.
Ушбу баҳсдаги ғалаба ҳар бир очко учун курашаётган бу икки жамоа учун муҳим. Эҳтимол, қайсидир томон мавсумдаги илк 3 очкосини қўлга киритади. Шу сабабли, улар 2-турни сабрсизлик билан кутмоқда. Бу тарихий воқеа бўлади. Боиси, Марказий Осиё мамлакатлари клублари ОЧЛда илк бор тўқнаш келади. Ҳозирга қадар икки мамлакат жамоалари Чемпионлар Лигаси финал босқичида бир-бирига қарши майдонга тушмаган. Бироқ якшанба куни "King Fahd International Stadium"да АГМК - "Истиқлол" учрашуви билан бу анъана бузилади.
Яқин қўшнилар ўртасидаги ўйин шуниси билан ҳам муҳимки, ғолиб томон ўзининг гуруҳ босқичидаги позиция ва имкониятларини анча яхшилаб олади",-дея ёзиб қолдирди ОФК расмий сайти.
Фикрлар