Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ОФК вакиллари "Бунёдкор" академиясини кўздан кечирдилар

Хорижилик мутахассислар "Бунёдкор" академияси билан яқиндан танишишди.

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) баҳолаш комиссияси "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюришди. 

Академия инфраструктураси, болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Хусусан, болалар ётоқхонаси, спорт заллари, сув ҳавзаси, тиббиёт, психология,  аналитика бўлимлари, спорт бўлимидаги мураббийларга яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Ташрифнинг иккинчи қисмида академиямизга АFC томонидан берилган 2 юлдузча учун талаб этилган ҳужжатлар билан танишиб, академия фаолиятига юқори баҳо беришди ҳамда бир қанча таклиф ва тавсиялар билан ўртоқлашишди.

Бундай эътироф "Бунёдкор" футбол академиясидан ҳали яна кўплаб жаҳон даражасидаги футболчилар чиқишига далил бўлди, десак хато бўлмайди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ