OFK янгиланган клублар мусобақалари рейтингини ва 2024/25 мавсум учун квоталар тақсимотини эълон қилди

Осиё футбол конфедерацияси Ижроқўми яқиндагина клублар мусобақалари ислоҳ қилинишини маъқуллаб, эндиликда OFK клублар мусобақалари рейтингини ҳисоблашда ҳам янгича ёндашувга ўтишини маълум қилган эди. Унга кўра, энди рейтингни ҳисоблашда охирги 4 йиллик эмас, балки 8 йиллик натижалар инобатга олинади.

екокор

Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон қитъада 9-поғонага жойлашди. Ғарб минтақасида эса Саудия Арабистони, Қатар, Эрон ва БААдан сўнг 5-ўриндан жой олдик. Бу эса 2024-йилдан эътиборан янгича форматда ўтадиган клублар мусобақалари учун Ўзбекистонга фақатгина 2 та квота ажратилишини билдиради. Яъни, 2024/25-мавсумда Ўзбекистондан битта жамоа қитъанинг элит клублар мусобақасида (ҳозирги ОЧЛ) ва яна бир жамоа иккинчи даражали клублар мусобақасида (ҳозирги ОФК кубоги)да иштирок этади.

еркер_1

Яқиндагина ЎзПФЛ бу борада ОФКга ўз муносабатини билдириб, рейтингни ҳисоблашда охирги 4 йиллик эмас, 8 йиллик натижаларни инобатга олиш бизнинг охирги йиллардаги кўрсаткичларимизнинг салмоғини туширишини маълум қилган эди. ОФК эса ташкилот Ижроқўми бутун қитъа мамлакатлари манфаатларидан келиб чиқиб, шундай қарорга келинганини билдирди.

Маълумот учун, янгича форматга кўра, аъзо мамлакатлар элит мусобақа учун эндиликда максимум 3 тагача йўлланмага олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Utabayev Baxtiyor
15/05/2023 18:11
Ko‘proq kvotaga ega bo‘lish uchun munosib ishtirok etish kerak.