ОФКда ҳафта футболчиси номи маълум
Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти қўшни қитъаларда ўйнаётган осиёликлар футболчилар орасидан ҳафтанинг энг яхшиларини аниқлаб олишни йўлга қўйган.
Ўтган ҳафтадаги сўровномага "Женоа" футболчиси Элдор Шомуродовнинг ҳам номзоди қўйилганди. Ҳамюртимизнинг Италия А Серияси 33-турида "Специя"га қарши захирадан майдонга тушиб, киритган голи унинг эътироф этилишига сабаб бўлди.
Бу галги сўровномада ғолибликни "Порту" ҳужумчиси Меҳди Тареми қўлга киритди. Эронлик ҳужумчи ўтган ҳафта Португалия чемпионатида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришганди.
Тареми ушбу сўровномада 47,59 фоиз, Шомуродов 34,9 ва Аллаяр Саййедманеш 7,59 фоиз овоз тўплади.
Фикрлар