Оғир атлетика. Бекзод Ғофиржонов делегациямиз ҳисобига 2 та бронза ва 1 та кумуш медални қўшиб қўйди!

Ҳозиргина ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида -89 кг вазн тоифасида баҳслар ўз якунига етди.

Қувонарлиси, ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчимиз Бекзод Ғофиржонов даст кўтаришда 141 кг натижа билан бронза, силтаб кўтаришда 183 кг натижа билан кумуш ҳамда иккикурашда 324 кг натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!