Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ўрта вазн тоифаларидаги ғолиблари маълум

Хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкент вилоятида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, ўрта вазн тоифаларида мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорларининг номи маълум. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда кўпчиликнинг диққат-марказида -73 килограмм вазн тоифаси бўлди. Унда икки маҳоратли спортчиларимиз Достон Ёқубов ҳамда Адҳамжон Эргашев чемпионлик учун ўзаро рақобат олиб бордилар. Муросасиз кечган беллашувда Достон Ёқубов олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, қизлар ўртасидаги беллашувларда Турсуной Жабборова, Долера Давронова каби жаҳон чемпионатида совриндор бўлган терма жамоамизнинг биринчи рақамли спортчилари ўз устунлигини яна бир карра намойиш этишди. Шу ва бошқа вазн тоифаларида қайд этилган натижалар билан танишинг:

-73 кг:
1. Достон Ёқубов (Тошкент вилояти) – 326 кг (144 кг + 182 кг)
2. Адҳамжон Эргашев (Наманган) – 320 кг (145 кг +175 кг)
3. Ҳасанбой Тоҳиров (Андижон) – 302 кг (135 кг + 167 кг)
-71 кг:
1. Хуснора Хабирова (Андижон) – 200 кг (87 кг + 113 кг)
-76 кг:
1. Нилуфар Курязова (Хоразм) – 187 кг (85 кг + 102 кг)
-81 кг:
1. Турсуной Жабборова (Қашқадарё) – 202 кг (94 кг + 108 кг)
-87 кг:
1. Динахон Тожиева (Қорақалпоғистон) – 188 кг (80 кг + 108 кг)
+87 кг:
1. Долера Давронова (Навоий) – 222 кг (93 кг + 129 кг)

Мусобақанинг сўнгги кун дастурида эркаклар ўртасида оғир вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади. Мазкур Ўзбекистон чемпионатига Чирчиқдаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мезбонлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!